
Фото: «РИА Новости»
Москва яқинидаги Раменск туманида аёл болалар майдончасида ўлдириб кетилди, деб хабар бермоқда «Daryo.uz» нашри.
Мудҳиш воқеа 25 июль куни содир бўлган. Жиноятчи болалар майдончасида боласини айлантириб юрган 25 ёшли аёлга камида 20 марта пичоқ урган ва воқеа жойидан яширинган.
Хабарда айтилишича, жиноятда аёлнинг турмуш ўртоғи гумонланмоқда. У қотилликни ёш боланинг кўз ўнгида содир этган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, у машинага ўтириб қочган.
Meduza’нинг хабар беришича, гумонланувчи шахс Ногинск туманида кечки пайт қўлга олинган. Ҳозирча жиноят ҳақидаги бошқа тафсилотлар номаълум.
Mash кузатув камераларига тушиб қолган ушбу жиноят видеосини ҳавола этди.
[media=https://youtu.be/mjdLY5pENRo] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар