18:09 / 26.07.2019
5 012

«Бўйнингни узаман!»: Туркманистон президенти ўғлининг бошқарув услублари ҳақида

«Бўйнингни узаман!»: Туркманистон президенти ўғлининг бошқарув услублари ҳақида
Фото: “Zakon.kz”
17 июнь куни Туркманистон президентининг ўғли Сердар Бердимуҳаммедов Ахал вилояти ҳокими этиб тайинланган эди.
“Zakon.kz” президентнинг ўғли ушбу лавозимга тайинланганидан сўнг маъмуриятда нималар ўзгаргани ҳақида вилоят ҳокимлиги ходимлари ва маҳаллий аҳоли вакиллари билан суҳбатлашди.

Ахал вилоятининг маъмурий маркази Ашхобод шаҳридан тахминан саккиз километр узоқликда, Аннау шаҳрида жойлашган. Кичик Бердимуҳаммедов ишга ойналари қорайтирилган автомобилда, президент кортежидан нусха кўчирган ҳолда қўриқчилар қуршовида келади.

Вилоят ҳокимлиги ходимларидан бирининг маълум қилишича, Бердимуҳаммедов ҳокимлик биносига кираётганида ва ёки кетаётганида ходимлардан ҳеч бири иш жойини тар этиши ҳуқуқига эга эмас.

Ҳокимнинг каинети олдида эса қўриқчи туради. Аввалги ҳоким даврида қўриқчи бўлмаган.

«Эндиликда администрациянинг фақатгина бир неча ходимларигина ҳокимнинг кабинетига кириши мумкин. Ҳамма ходимлар зарурат бўлмаган тақдирда ўз хонасидан чиқиш мумкинмаслиги ҳақида огоҳлантирилган. Улар мободо чиққудек бўлса ҳам шовқин солмаслиги керак. Шунингдек, уяли алоқа воситаларидан фойдаланиш ҳам мумкин эмас», — дейилади хабарда.

Администрация раҳбари асосий эътиборни турли даражадаги тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказишга ажратади. У қўл остидаги ходимлар билан сўзлашаётганида ишлатишни маъқул кўрадиган севимли ибораси: «Бўйнингни узаман!».

Аннау шаҳрида яшовчи фуқаролардан бирининг айтишича, у ҳоким қабулига кирмоқчи бўлган. Бироқ унга шахсий масалалар бўйича на ҳоким, на унинг ўринбосари қабул қилмаслигини айтишган.

«Вилоят раҳбарияти ўз аҳолисининг муаммолари ҳақида қаердан билади, агар улар фуқароларни қабул қилмаса?» — дейди эркак.

Вилоят аҳолиси бу кетишда президентнинг ўғли ушбу лавозимда кўп ўтирмаслигини таъкидламоқда. Тахмин қилинишича, у ярим йилча ҳоким бўлади, кейин эса бошқа лавозимга ўтказилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Бўйнингни узаман!»: Туркманистон президенти ўғлининг бошқарув услублари ҳақида