Россияда ўқ-ёй билан ов қилишга рухсат берилди

Россияда ўқ-ёй билан ов қилишга рухсат берилди
Фото: Google Photos
Давлат Думаси депутатлари Россияда ўқ-ёй билан овлашга рухсат берувчи қонун лойиҳасини учинчи ва охирги ўқишда кўриб чиққанидан сўнг қабул қилди, деб хабар бермоқда Daryo.uz нашри.

Унда ўқ-ёй ов қуролларига тенглаштирилган ва уни овчилик ҳужжати ҳамда ов қуролидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлганлар сотиб олишига рухсат берилган. Шунингдек, ўқ-ёй сотиб олинганидан кейин уни 2 ҳафта ичида Россия Гвардияси ҳисобварағига киритилиши талаб этилган.

Тушунтириш хатида таъкидланишича, ўқ-ёйдан ов қуроли сифатида фойдаланишни қонунийлаштириш Россияда овчиликни ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади. Ҳозирда Россияда ов қуроллари қаторига узун стволли милтиқ, пневматик ва совуқ тиғ қуроллари киритилган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар