date
views 3 272

Новгородда мўғуллар давригача яшаган зодагонлар саркофаглари топилди

Новгородда мўғуллар давригача яшаган зодагонлар саркофаглари топилди
Фото: Россия Фанлар академиясининг Археология институти
Археологлар Новгородни мўғуллар даврига қадар бошқарган боярларнинг қолдиқлари бўлган тошдан ясалган саркофагларини топди, деб хабар берди «Дарё» нашри.

Олимлар ҳар бири олтита плитадан иборат олтита саркофагни Георгиевский соборидан топган. Саркофаглар уч қатор қилиб қўйилган бўлиб, олимларнинг тахминига кўра, XII асрда уларнинг томи ибодатхона эшигига ўзига ҳос зина вазифасини ўтаган.

Археологлар буни ноёб топилма деб баҳолаган. Ҳар бир саркофагдан 50 ёшлар атрофидаги бир нечта новгородликларнинг қолдиқлари топилган.

Археологларнинг таъкидлашича, бўғимларнинг ёмон бўлиб кетганига қарамай, уларнинг тишлари жуда яхши сақланган. Бу эса уларнинг ҳаёт даражаси юқори бўлган зодагонларга мансублигини билдиради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Новгородда мўғуллар давригача яшаган зодагонлар саркофаглари топилди