14:13 / 28.07.2019
3 003

Путин Болтиқбўйи минтақасида чўкиб кетган сувости қайиғи ҳалокат жойига шўнғиди (видео)

Путин Болтиқбўйи минтақасида чўкиб кетган сувости қайиғи ҳалокат жойига шўнғиди (видео)
Фото: «РИА Новости»
Россия президенти Владимир Путин уруш даврида Фин кўрфазида чўкиб кетган «Ш-308» сувости қайиғи ҳалокат жойига батискафда шўнғиди, деб хабар берди «Дарё» нашри.

Маросим протоколида Путиннинг сув остига «C-Explorer 3.11» аппаратида шўнғиши, сув ости қайиғига яқинлашиб, унга командир ва экипаж аъзолари исмлари ёзилган хотира тахтасини ўрнатишда иштирок этиши кўзда тутилган эди.

Шўнғишдан аввал экспедиция раҳбари Константин Богданов пресидент ва мудофаа вазирига совет сув ости аскарларининг фашистлар билан қандай курашгани ҳамда «Ш-308» тақдири ҳақида сўзлаб берди.

Бундан ташқари, президентга Болтиқ денгизи харитасидан ушбу ҳудудда ҳалокатга учраган бошқа сувости қайиқлари жойи, шунингдек «Ш-308» нинг ҳозирдаги жойлашув ўрни кўрсатилди.

Шўнғиш тахминан 30 дақиқа давом этди. Путин сувдан чиққач журналистлар билан ўз таассуротларини ўртоқлашди. Шунингсдек, экспедиция иштирокчилари ва аквалангчилар билан мулоқот қилди. Президент уларга меҳнати учун миннатдорчилик билдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Болтиқбўйи минтақасида чўкиб кетган сувости қайиғи ҳалокат жойига шўнғиди (видео)