17:24 / 28.07.2019
3 132

Толиблар қачон ҳукумат билан музокара ўтказишини маълум қилди

Толиблар қачон ҳукумат билан музокара ўтказишини маълум қилди
"Толибон" ҳаракати мамлакатдан хориж қўшинлари чиқиб кетиши эълон қилинмагунича Афғонистон ҳукумати билан тўғридан-тўғри музокара ўтказмоқчи эмас. Бу ҳақда толибларнинг Қатардаги сиёсий офиси расмий вакили Муҳаммад Суҳайл Шаҳинга таяниб Reuters агентлиги хабар берди.

"Афғонлараро музокаралар фақатгина Афғонистондан хориж қўшинлари чиқиб кетиши эълон қилинганида бошланади", - деди Шаҳин.

Аввалроқ Афғонистоннинг тинчлик масалалари бўйича вазири Абдул Салом Раҳимий яқин икки ҳафта ичида "Толибон" ҳаракати аъзолари билан тўғридан-тўғри музокаралар бошланишини маълум қилганди.

Афғонистондаги қарама-қарши кучлар ўртасида тинчлик мулоқотини ўрнатиш масаласи турли майдонларда муҳокама қилинмоқда. Халқаро даражадаги ана шундай учрашувда илк бор толибларнинг Доҳадаги сиёсий офиси делегацияси иштирок этди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Толиблар қачон ҳукумат билан музокара ўтказишини маълум қилди