18:20 / 28.07.2019
3 464

Москвадаги норозилик намойишларида минглаб одамлар қўлга олинди (фото)

Москвадаги норозилик намойишларида минглаб одамлар қўлга олинди (фото)
Фото: Евгений Фельдман
27 июль, шанба куни Россия пойтахти Москвада минглаб одамлар кўчаларга чиқиб норозилик акциялари бошлади. Улар Москва давлат думаси учун сайловларда мустақил номзодлардан ҳеч ким ўз номзодини илгари сура олмаганидан норози бўлишмоқда. Полиция намойиш ташкилотчиларидан Иван Жданов, Дмитрий Гудков ва Юлия Галяминани қўлга олган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қўлга олинганлар ичида номзоди қабул қилинмаган мухолифатчи Илья Яшин, бир қатор журналистлар ва шунчаки кўчадан ўтиб кетаётган одамлар ҳам бўлган.

Фото: Евгений Фельдман
Фотограф Константин Коноваловнинг айтишича, у эрталаб шунчаки югуриш учун кўчага чиққан вақти қўлга олинган: «Эрталабки югуриш учун чиққандим. Шаҳар мэрияси олдидан ўтиб кетаётганимда ушлаб, юзимни асфалтга тирашди»,- деб ёзган журналист ўзининг твиттердаги саҳифасида.

Полиция намойишчиларни қўлга олишдан ташқари мухолифат нашрлар биносида ҳам суриштирув ўтказган. «Дождь» канали раҳбари сўроқ қилинган. Одамлар аёвсиз саваланди.

Фото: Евгений Фельдман

Фото: Евгений Фельдман

Фото: Евгений Фельдман
Твиттер фойдаланувчилари Москвадаги намойишлардан олинган видеоларни саҳифаларига жойлаб боришди. Видеоларда одамлар аёвсиз саваланаётганини кўриш мумкин. Куч ишлатар орган вакиллари плакат кўтарган ва ҳар хил қичқириқларни айтаётган одамларни резина таёқ, электрошокер ва кўздан ёш чиқарувчи газ билан «тинчлантиришмоқда».

Фото: Евгений Фельдман

Фото: Евгений Фельдман
Видеолардан бирида одамлар ерда ётганларни ураётган Росгвардия ходимларига қараб «позор» деб бақиргани кўринган.

Фото: Евгений Фельдман
Росгвардия ва полиция минглаб одамларни қўлга олган, яна юзлаб одамлар турли даражада жароҳат олишган. Одамлар қаттиқ қаршиликка қарамай турли чиқишлар билан пойтахт кўчаларида намойишларни давом эттиришди. Улар «Мен ўз номзодимни танлашга ҳақлиман», «Россия озод бўлади» дея қичқиришмоқда.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвадаги норозилик намойишларида минглаб одамлар қўлга олинди (фото)