Европадаги жазирама Гренландия музликларини эритиб юбориши мумкин

  • 29 июль 2019, 08:00
  • 744
  • Дунё
  • Европадаги жазирама Гренландия музликларини эритиб юбориши мумкин
    Жаҳон метеоролог ва иқлимшунослари Европада кузатилаётган бу йилги аномал жазирама Гренландия музликлари эриб кетишига ва муз муҳофаза қалқони йўқолишига олиб келишидан ташвиш билдирмоқда.

    Шимолий Африкадан Европага кириб келган исссиқ циклон, эндиликда, Гренландия томон ҳаракатланмоқда, деб ёзмоқда Reuters агентлиги.

    «Кузатувлар натижасига кўра, бу бизнинг хавотирларимизга сабаб бўлмоқда. Ҳаво оқими бу иссиқни Гренландияга олиб боради», - деган Бутунжаҳон метеорология ташкилоти матбуот котиби Клер Нуллис БМТнинг Женевада бўлиб ўўтган навбатдаги брифингида.

    Нуллиснинг фикрича, бу Гренландияда 2012 йилда кузатилганидек, музларнинг фаол эришига олиб келиши мумкин.

    «Бу юқори ҳаво ҳароратига олиб келади ва натижада Гренландия муз қатламлари эришининг кучайишига замин туғдиради. Биз, ҳозирча, унинг 2012 йилги даражага чиқишини билмаймиз, албатта», - деган Нуллис.

    Маълумотларга кўра, июль ойидаёқ муз муҳофаза қалқони 160 млрд тонна муздан маҳрум бўлган. Бу Олимпия стадиони ҳажмидаги 64 миллионта чўмилиш ҳавзасига тенг.

    Гренландия муз қўрғони оролнинг 80 фоизини эгаллайди ва бир неча минг йиллар мобайнида қор қатламларининг музга айланиши натижасида вужудга келган. Қайд этиш жоиз, Гренландияя муз қоплами жаҳон иқлим тизимининг муҳим қисми ҳисобланади.

    Муз гумбази баландлиги 3000 метрга етади, жами муз қопламининг ҳажми тахминан 2,9 млн метр3ни ташкил этади. У эриса, жаҳон денгиз сатҳини 7 метрга кўтарилишига олиб келади. Гренландия муз қатламининг эриши катта иқлим ўзгаришларига олиб келади, чунки у Қуёш нурларини коинотга қайтариш хусусиятига эга.

    Олимларга кўра, яна 1,5 йилдан сўнг, фожианинг олдини олиб бўлмайди.

    » » Европадаги жазирама Гренландия музликларини эритиб юбориши мумкин