10:15 / 29.07.2019
6 151

10 йил сочини қисқартирмаган ўсмир сартарошни «тавбасига таянтирди»

10 йил сочини қисқартирмаган ўсмир сартарошни «тавбасига таянтирди»
10 йил ичида илк бор сартарошга борган британиялик ўсмир Оуэйн Томас турмаги билан сартарошни лол қолдирди, деб ёзмоқда Daily Mail'га таяниб Kun.uz нашри. Нашрнинг ёзишича, 14 ёшли Оуэйн аутизмдан азият чекади ва ҳар қандай ўзгаришни оғир қабул қилади ҳамда сочини қисқартиришдан қўрқади. Боланинг отаси ҳикоя қилишича, унинг ўғли ҳар доим серферларники каби соч турмагига эга бўлишни хоҳлаган ва сартарошга боришни рад этиб келган.

Онаси эса, соатлаб соч толаларини тарашга уринган, яқинлари сартарошга бориши кераклигига ишонтиришга ҳаракат қилишган, аммо барчаси акс самара берган. Бироқ, синфдошларининг кулгусига қолмаслик учун, у турмагини турли бош кийимлар остида яширишга уринган.

Ўз вақтида мактаб раҳбарияти ҳам ўсмирнинг ғалати соч турмагига эътибор қаратган. Узоқ кўндириш ва соч шунчаки тушиб қолиши ҳақида хавотирлардан кейингина Оуэйн сартарошга боришга рози бўлган.

«Мен илк бор шундай сочга дуч келишим», — деган сартарош Жим Уильямс.
Унинг қайд этишича, бундай сочни қисқартириш «кўпроқ картошкани тозалашга ўхшаган». Мутахассис Оуэйннинг имкон қадар кўпроқ сочини сақлаб қолишга уринган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 10 йил сочини қисқартирмаган ўсмир сартарошни «тавбасига таянтирди»