11:56 / 29.07.2019
9 457

Индонезияда эчкиэмар маймунни бутунлигича ютиб юборди (видео)

Индонезияда эчкиэмар маймунни бутунлигича ютиб юборди (видео)
Интернетда йирик Комодо эчкиэмари Индонезия ўрмонларида маймунни бутунлигича ютиб юбораётгани акс этган видео тарқалди, деб ёзмоқда «MK.ru»га таяниб Дарё нашри.

Видеода эчкиэмар маймунни бор-йўғи бир неча марта уруниб ютиб юборганини кўриш мумкин. Ҳатто думи ҳам бир зумда ғойиб бўлган ва рептилия тишларини кўрсатган.
[media=https://youtu.be/MLxRAcBYhKE]
Маълумки, Комодо эчкиэмари йиртқич ҳайвон бўлиб, ўз ўлчамидан 80 фоизгача катта бўлган ўлжани ютишга қодир. Унинг заҳри йирик ҳайвонларни ҳам фалаж қилиши мумкин. Баъзан одамлар ҳам унинг қурбони бўлади. Охирги марта шундай ҳолат 2009 йилда қайд этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Индонезияда эчкиэмар маймунни бутунлигича ютиб юборди (видео)