11:00 / 30.07.2019
2 781

Японияда одам ҳужайларида ҳайвон эмбрионини етиштиришга рухсат берилди

Японияда одам ҳужайларида ҳайвон эмбрионини етиштиришга рухсат берилди
Фото: Google Images
Японияда одам ҳужайларида ҳайвон эмбриони етиштирилади, деб хабар бермоқда «Дарё».
Дастлаб лойиҳа иштирокчилари бўлган тадқиқотчилар гуруҳи икки ҳафталик сичқон эмбрионини, кейинчалик эса ёшини узайтирган ҳолда каламуш, чўчқа етиштиришни режалаштирган.

Қайд этилишича, Япония ҳукумати одам ҳужайларида ҳайвонлар эмбриони етиштирувчи олимнинг фаолиятини қўллаб-қувватлайди. Ҳукуматнинг бундай қарори амалиётга қўйилган аввалги тақиқни бекор қилган.

Биолог Хиромицу Накаучи каламуш ва сичқон каби кемирувчиларда инсон ошқозон ости безини яратмоқчи. Накаучи бу тадқиқот устида иш олиб бораётган ягона олим эмас, аммо у лойиҳага бошчилик қилмоқда.

«Ниҳоят 10 йиллик тайёргарликдан сўнг бу борадаги жиддий тадқиқотни бошлашимиз мумкин. Бир дарров инсон аъзоларини яратамиз деб ўйламаяпмиз, лекин бу шу пайтгача олган билимларимизга асосланиб тадқиқотимизни ривожлантиришга имкони беради», — деган биолог.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Японияда одам ҳужайларида ҳайвон эмбрионини етиштиришга рухсат берилди