19:04 / 30.07.2019
2 550

Малайзияда мамлакатнинг янги ҳукмдорига тож кийдирилди

Малайзияда мамлакатнинг янги ҳукмдорига тож кийдирилди
Куала-Лумпурдаги қироллик қароргоҳида Малайзиянинг олий ҳукмдори Абдулла Риайятуддин Ал-Мустафи Биллаҳга тож кийдириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Bernama агентлиги хабар берди.

Қирол ўз нутқида ирқи ва диний мансублигидан қатъи назар Малайзиянинг барча фуқаролари бирдамлиги учун бор кучини аямаслигини билдирди.
"Мен инсонлар фаровонлигини ҳамма нарсадан юқори қўяман", - таъкидлади қирол.

31 январда Абдулла Риайятуддин Аль-Мустафи Биллаҳ Малайзия қироли сифатида қасамёд қилганди. У россиялик Оксана Воеводинага уйланишини маъқулламаган ҳукмдорлар кенгаши босими остида тахтни тарк этишга мажбур бўлган қирол Муҳаммад V ўрнига тахтга ўтирган.

Малайзия олий ҳукмдори ҳукумат ёки парламент тавсияларидан келиб чиқиб қарор қабул қилади, парламент қабул қилган қонунларни, бош вазир ва олий суд таркибини тасдиқлайди, афв этиш ҳуқуқига эга ва қуролли кучлар бош қўмондони ҳисобланади.

Қирол ҳукмдорлар кенгаши томонидан яширин овоз бериш йўли билан сайланади, кенгаш таркибига мамлакатдаги 13 штатдан тўққизтасининг меросхўр султони киради. Малайзия қироли кетма-кет иккинчи марта сайланмаслик ҳуқуқи билан беш йилга тахтга ўтиради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Малайзияда мамлакатнинг янги ҳукмдорига тож кийдирилди