07:31 / 31.07.2019
3 593

Порошенко оиласи билан Украинани тарк этди

Порошенко оиласи билан Украинани тарк этди
Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко оиласи билан Туркияга жўнаб кетди. Бу ҳақда "Украинская правда" нашри хабар берди.

Хабарда ёзилишича, Порошенко жўнаб кетиш олдидан давлат томонидан ажратилган қўриқчилардан воз кечган.

“Унинг оила аъзосининг бир қисми ўтган ҳафта мамлакатдан чиқиб кетди. Қолганлари ва Порошенко эса якшанба, 28 июль куни мамлакатдан чиқиб кетди. Истанбулга учишди”, - дейилади хабарда.

Нашр маълумотларига кўра, Порошенко давлат қўриқчиларидан воз кечиши тўғрисида ариза ёзган. Бироқ қанча муддатга воз кечишига ойдинлик киритилмаган. Украина қонунчилигига мувофиқ, собиқ президентларга бир умрга давлат томонидан қўриқчилар ажратилади.

Қайд этилишича, Порошенко нашрга аввалроқ дам олиш учун хорижга кетмоқчи эканлигини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Порошенко оиласи билан Украинани тарк этди