09:20 / 31.07.2019
3 653

Коинотда Озодлик ҳайкалининг «нусхаси»ни кўриб қолишди

Коинотда Озодлик ҳайкалининг «нусхаси»ни кўриб қолишди
Фото: NASA
NASA «самовий» Озодлик ҳайкалининг фотосуратини намойиш этди. Бу ҳақда агентликнинг расмий сайтидаги маълумотига таяниб «Корреспондент.net» хабар қилади.

NGC 3576 туманликдаги тасвир «куннинг энг яхши фотосуратлари» сарлавҳаси остига тушди. Расмда рангли космик туманлик кўрсатилган. Унинг марказида Америка Озодлик ҳайкали худди чақмоқ ва олтинранг тўлқинлар билан ўралгандек ажралиб туради. Компьютер ёрдамида шунчаки туманликларнинг мураккаб нақшлари қолдирилган ҳолда юлдузлар тасвирдан ўчирилди.

Шунингдек, NGC 3576 туманлигини ўрганиш, шаклланишнинг охирги босқичларида камида 33 та массив юлдузларни топиш имкон берганлиги қайд этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коинотда Озодлик ҳайкалининг «нусхаси»ни кўриб қолишди