11:23 / 31.07.2019
2 692

АҚШга ўтказиб қўйиш 7 мингдан 20 минг долларгача

АҚШга ўтказиб қўйиш 7 мингдан 20 минг долларгача
Коста Рика ва Панама ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари мигрантларни Марказий Америка орқали мигрантларни АҚШга ноқонуний йўллар билан ўтказувчи халқаро жиноий гуруҳнинг 50 аъзосини қўлга олди. Бу ҳақда прокурорлар маълум қилди, деб ёзмоқда Kun.uz нашри Reuters агентлигига таяниб.

Коста Рика миграция полицияси ва прокуратура ҳамкорликда Панама ва Никарагуа билан чегарадош 36та манзилда йирик амалиётлар ўтказган ҳамда жиноий гуруҳнинг 37 аъзосини ҳибсга олган.

Панамада эса, федерал полиция айни гуруҳга аъзо бўлган яна 12 кишини қўлга олган.

Сўнгги йилларда, минтақа орқали Америка Қўшма Штатларига ўтувчилар сони кескин ортган ва Трамп маъмурияти ҳамда Мексика ва Марказий Америка давлатлари ҳукуматлари ўртасида кескинликка сабаб бўлган эди.

АҚШ президенти Дональд Трамп, Мексика ва Гватемала ноқонуний муҳожирлар оқимини тўхтатиш учун чоралар кўрмаса, савдо тарифларини ошириш билан таҳдид қилишгача борганди.

Коста Рика миграция полицияси бошлиғи ўринбосарига Stephen Madden сўзларига кўра, жиноий гуруҳ ҳар бир муҳожирни орзулар мамлакатига ўтказиб қўйиш учун 7 мингдан 20 минг АҚШ долларигача пул олган.

Гуруҳ Осиё ва Африка мамлакатлари, шунингдек, Куба ва Ҳаитидан келган якка кишиларни олиб ўтган.
Панамада эса, канал орқали ўтиш учун камида 1,5 минг доллар тўланган.

Аниқланишича, жиноий гуруҳ аъзоларидан бири мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул ходимларидан бири бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШга ўтказиб қўйиш 7 мингдан 20 минг долларгача