06:00 / 01.08.2019
2 557

Жавад Зариф: "Саудия Арабистони тайёр бўлса, Эрон музокаралар ўтказишга шай"

Жавад Зариф: "Саудия Арабистони тайёр бўлса, Эрон музокаралар ўтказишга шай"
Саудия Арабистони ҳукумати тайёр бўлса, Эрон музокараларга ўтказишга шай. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф шундай баёнот берган. Бу ҳақда Reuters агентлигига асосланиб Kun.uz хабар қилмоқда.

Саудия ва Эрон ўртасидаги муносабатлар Яқин Шарқда устунликни қўлга киритишга ҳаракат натижасида кескинлашган эди. Ар-Риёд Форс кўрфазида Саудиянинг 6 нефть ташувчи танкерига зарар етган ҳужумда Эронни айблаган, Теҳрон буни рад этган эди.

«Агар Саудия Арабистони мулоқотга тайёр бўлса, биз қўшниларимиз билан мулоқотга ҳар доим тайёрмиз, - деган Зариф. – Биз ҳеч қачон қўшниларимиз билан мулоқотга эшикларимизни ёпмаганмиз ва ҳеч қачон ёпмаймиз».

Зариф, шунингдек, Эрон худди шундай музокараларни БАА билан ҳам ўтказиши мумкинлигини айтган.Унинг қўшимча қилишича, «агар улар сиёсатини ўзгартирса, мулоқот учун жуда яхши имконият бўлар эди».

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жавад Зариф: "Саудия Арабистони тайёр бўлса, Эрон музокаралар ўтказишга шай"