16:10 / 01.08.2019
3 072

Ҳиндистонда эркакларнинг хотинларига “уч талоқсан” дейиши тақиқланди

Ҳиндистонда эркакларнинг хотинларига “уч талоқсан” дейиши тақиқланди
Ҳиндистон парламентининг юқори палатаси мусулмон эркакларнинг хотинларига “уч талоқсан” дейишини тақиқловчи қонун лойиҳасини тасдиқлади. Бу ҳақда “Евроньюс”га таяниб Azon.uz хабар бермоқда.

Ушбу қонунни бузган мусулмонлар уч йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Адлия вазири Рави Шанкар Прасаднинг маълум қилишича, қонун лойиҳаси учун 99 депутат овоз берди, 88 нафари қарши чиқди. Кўплаб депутатлар бетараф қолишни маъқул кўрди. Мамлакат бош вазири Нарендра Моди мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилинишини “гендер адолатининг ғалабаси” деб атади. Парламентнинг қуйи палатаси бу қонунни ўтган йили тасдиқлаган эди.

Мухолифатдаги “Умумҳиндистон мусулмон коалицияси” эса янги қонунни танқид қилиб, бундай қарор ҳукумат томонидан эмас, мусулмон етакчилари томонидан қабул қилиниши кераклигини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда эркакларнинг хотинларига “уч талоқсан” дейиши тақиқланди