19:40 / 01.08.2019
4 101

Ҳиндистонда 7 ёшли болакайнинг 526 та ортиқча тиши олиб ташланди

Ҳиндистонда 7 ёшли болакайнинг 526 та ортиқча тиши олиб ташланди
Ҳиндистонда шифокорлар етти ёшли боланинг 526 та ортиқча тишини суғуриб ташлашди. Бу ҳақда Times of India'га асосланиб Kun.uz хабар берди.

Болакай пастки жағидаги кучли оғриқдан шикоят қилган. Компьютер томографияси ва рентген текширувларида боланинг оғзида майда рудиментар тишлар бўлган шиш борлиги аниқланган.

Шифокорлар уни зудлик билан операция қилиш кераклигини айтишган ва бир неча соат давомида тишларни олиб ташлашган.

Бундай ғайритабиий ҳолатнинг сабаби ҳозирча аниқланмаган. 2014 йилда ҳам ҳинд шифокорлари ана шундай ҳодисага дуч келишган, ўшанда беморнинг 232 та тишини суғуриб ташлашганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда 7 ёшли болакайнинг 526 та ортиқча тиши олиб ташланди