23:39 / 01.08.2019
3 544

АҚШ Сурияда жангарилар гуруҳини қўллаб-қувватлаётганини тасдиқлади

АҚШ Сурияда жангарилар гуруҳини қўллаб-қувватлаётганини тасдиқлади
Фото: «РИА Новости»
Пентагон Суриядаги Ат-Танф ҳарбий базасида «Магавир Ас-Саура» жангарилар гуруҳини тайёргарликдан ўтказаётганини тасдиқлади, деб ёзади «Дарё».

Аввалроқ Россия қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал-полковник Сергей Рудской АҚШлик йўриқчилар Ат-Танф атрофида «Магавир Ас-Саура» жангарилар гуруҳини тайёргарликдан ўтказаётгани, сўнгра уларни вертолётларда Фрот ортига ташлаётганини айтганди.

«Ат-Танф атрофида ‘Магавир Ас-Саура’ коалиция ҳамкори ҳисобланади. ‘Магавир Ас-Саура’ ИШИДни тўхтатиш ва хавфсизликни ушлаб туришда ўзининг самарадорлигини намойиш этди», - деб маълум қилди коалиция матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, АҚШ Ат-Танф атрофида ИШИДни яксон қилиш учун коалиция кучларини тайёрлаш ва уларга маслаҳат беришни давом эттиради.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Сурияда жангарилар гуруҳини қўллаб-қувватлаётганини тасдиқлади