08:30 / 02.08.2019
3 663

Дунёнинг энг бой одами ўз компаниясининг 1,9 млрд долларлик акцияларини сотиб юборди

Дунёнинг энг бой одами ўз компаниясининг 1,9 млрд долларлик акцияларини сотиб юборди
Дунёнинг энг бадавлат инсони, Amazon бош директори Жефф Безос дунёдаги энг йирик онлайн-ретейлернинг 1,899 млрд доллардан кўпроқ қийматдаги акцияларини сотиб юборди.

Хабарга кўра, Безос Amazon’нинг 900 мингдан кўпроқ акциясини 29-31 июль кунлари 3 босқичда донасини 1,9 минг доллар атрофида сотиб юборган. Ҳозирда тадбиркорнинг қўлида компаниянинг 58,143 млнта акцияси қолмоқда.

Безос 2017 йилда бошқа бир компанияси – Blue Origin’ни қўшимча молиялаштириш учун ҳар йили Amazon’нинг 1 млрд долларга яқин акциясини сотиш режасини маълум қилганди.

Ҳозирда Безоснинг бойлиги 131 млрд долларни ташкил қилмоқда. Миллиардер капиталлашуви 2018 йилда 1 трлн долларга етган Amazon’дан ташқари, Blue Origin аэрокосмик компаниясига эгалик қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёнинг энг бой одами ўз компаниясининг 1,9 млрд долларлик акцияларини сотиб юборди