
Facebook компанияси Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларидан ортида Саудия Арабистони ва БАА турган 476 та аккаунтни ўчириб ташлади.
“Биз Facebook’дан БАА ва Мисрдан таралган ҳамда Яқин Шарқ, Шимолий ва Шарқий Африканинг бир қатор давлатлари, жумладан, Ливия, Судан, Комор ороллари, Қатар, Туркия, Сурия, Ливан, Иордания ва Мароккашга қарши қаратилган шубҳали ҳаракатларга жалб қилинган 259 та аккаунтни, 102 саҳифани, 5 гуруҳни ҳамда Instagram’дан 17 та аккаунтни ўчириб ташладик”, дейилган ҳабарда.
Компанияда таъкидланишича, блокланган аккаунтлар эгалари уйдирма номлар остида Қатар ва Туркиянинг террорчиларни қўллаб-қувватлашга алоқадорлиги, Эроннинг Ямандаги ҳаракатлари, Ливиядаги ихтилоф ва Саудия Арабистони бошчилигидаги коалициянинг Ямандаги муваффақиятлари ҳақидаги материалларни жойлаштирган ва тарқатган. Бу фойдаланувчилар ушбу материалларни БАА манфаати йўлида илгари суришга уринган.
Шу билан бирга, компания маъмурияти Facebook’дан Саудия Арабистонидан таралган шубҳали ҳаракатларга алоқадор 217 та аккаунт, 144 саҳифа, 5 гуруҳ ва Instagram’дан 31 аккаунтни ўчириб ташлаган. Бу аккаунтлар эгалари ОАВ бўлинмалари кўриниши остида Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳмммад бин Салмон, унинг “Нуқтаи назар-2030” дастури ва Саудия Арабистони қуролли кучларининг ютуқлари ҳақида мақтовли ахборот тарқатган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар