Тожикистонда машина дарёга қулаши оқибатида Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Тожикистонда машина дарёга қулаши оқибатида Ўзбекистон фуқароси вафот этди
Фото: Sputnik
Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонаси берган маълумотга кўра, 2019-йилнинг 30-июл куни Сўғд вилояти Шаҳристон довонида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ва машинанинг дарёга қулаб кетиши оқибатида Ўзбекистон фурқароси А.Д. вафот этди. Бошқа ҳамюртимиз А.Н. жароҳат олган ва касалхонага ётқизилган.

Марҳумнинг жасади қариндошлари ҳамроҳлигида ватанга юборилди.
Элчихона вазиятни назоратга олди ва жароҳатланган ҳамюртимизга ёрдам беришнинг консуллик-ҳуқуқий масалалари билан шуғулланмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва Тожикистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарурат вазиятларда мамлакатимизнинг Душанбе Элчихонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +992-37-224-75-39, +992-37-228-99-03, +992-37-224-75-42.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар