10:53 / 02.08.2019
2 735

Ўзбекистон миллий маҳсулотлари Малайзиядаги халқаро фестивалда намойиш этилди

Ўзбекистон миллий маҳсулотлари Малайзиядаги халқаро фестивалда намойиш этилди
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
25—28 июль кунлари Малайзиянинг Путражая шаҳрида «Ислом дунёси мусиқаси ва вокали жозибаси» мавзусига бағишланган V Ислом санъати ва маданияти халқаро фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси кўмаги билан фестивалда мамлакат ҳунармандларининг маҳсулотлари кенг намойиш этилди. Тадбирда ўзбекистонликлардан ташқари Туркия, Индонезия, Эрон, Марокаш, Кувайт, Бруней, Бангладеш, Таиланд, Жанубий Корея ва Малайзия вакиллари ҳам иштирок этди.

«Ўзбек ҳунармандлари асарлари ранг-баранглиги, нафислиги, нақшлари ва хилма-хиллиги билан ажралиб, фестивал ташкилотчилари, иштирокчилари ва меҳмонлари эътиборини тортди. Айниқса, чексиз уфқни эслатувчи мовий ва ултрамарин ҳошиялар билан безатилган, ўзига хос услуби ва ишлаб чиқариш техникаси билан ажралиб турган керамикалар барчада катта қизиқиш уйғотди.

Табиий ипакдан ишланган ўзбек матолари, анъанавий ва бетакрор сифатли ранг-баранг атлас ва адрас матоларидан тикилган миллий кийимлар, зардўзлик буюмлари-ю тақинчоқлар, ёғоч ва металл ўймакорлиги маҳсулотлари, тарихни акс эттирувчи ва турфа рангларни ўзида жамлаган миниатюралар хорижликларни ҳайратга солди», — дейилади хабарда.

Фестивал ташкилотчилари ва иштирокчилари жорий йилнинг 10—15 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида бўлиб ўтадиган Биринчи Халқаро амалий амалий санъат фестивалига таклиф этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистон миллий маҳсулотлари Малайзиядаги халқаро фестивалда намойиш этилди