«Мен ёш боладай йиғладим». АҚШлик аёл МакДональд’с чекига таъсирли сўзларни ёзиб қолдирди

  • 02 август 2019, 11:53
  • 1 204
  • Дунё
  • «Мен ёш боладай йиғладим». АҚШлик аёл МакДональд’с чекига таъсирли сўзларни ёзиб қолдирди
    Фото: Forum Daily
    АҚШнинг Теннесси штатида яшовчи аёл ўғлига овқат буюргандан сўнг, тўлаш учун навбати келди, бироқ, уни ҳайратда қолдирадиган, аммо ёқимли кутилмаган совға ажаблантирди. Бу ҳақда Forum Daily'га таяниб Дарё хабар қилди.

    Хейди Гофортнинг сўзларига кўра, ундан олдинда турган аёл нонушта учун пул тўлаган. Бунинг сабаби эса жуда қизиқ.

    Чекни тўлаган аёлнинг ўғли ҳозирда ҳарбий-ҳаво кучларида хизмат сафарида экани боис, у ўғлини нонушта билан меҳмон қила олмагани туфайли, ундан кейинги навбатда турган одам учун нонушта олиб беришга қарор қилган. Ундан кейинги одам эса Хейди Гофорт эди.

    Таъсирли имо-ишоралардан сўнг, Гофорт Facebook’да фотосурат билан пост қолдирди.

    «Хайрли тонг! Бу ҳозиргина мен билан юз берди ва юрагимда қолди! Мен ‘Макдоналдсъда ўғлим учун нонушта сотиб олгандим, олдимдаги ажойиб хоним овқатим учун пул тўлади. Тезроқ ўғлингизни кўришингизни Худодан сўрайман! Уни жуда яхши кўрадиган бундай онаси борлиги—унинг омади! Худо сизга ва ўғлингизга барака берсин! Хизмати учун ташаккур!»— дейилган эди постда.

    Карин Хилл, тушлик учун пул тўлаган ўша хоним, Facebook’да ушбу хабарни кўриб, шундай жавоб берди: «Меҳрибонлик бундай ҳис-туйғулар тўлқинини келтириб чиқариши жуда ёқимли. Бу ўғлингиз учун оддий нонушта эди холос!»

    Унинг сўзларига кўра, ўғли дастлабки ҳарбий тайёргарликдан ўтмоқда. 17 кундан сўнг уйига қайтади. Шунингдек, унинг дўсти унга ушбу пост ҳақида айтганлигини ёзган. Карин Хилл постга ёзилган изоҳларни ўқиб, ёш боладек йиғлаганини ёзди. У ўғлининг бу гапларни ўқиганида кулишини айтди.

    Фото: Forum Daily

    » » «Мен ёш боладай йиғладим». АҚШлик аёл МакДональд’с чекига таъсирли сўзларни ёзиб қолдирди