16:10 / 02.08.2019
3 087

Японияда 2018 йилнинг декабридан буён илк бор 2 нафар жиноятчи дорга осилди

Японияда 2018 йилнинг декабридан буён илк бор 2 нафар жиноятчи дорга осилди
Фото: Focus.ua
Японияда 2 август куни мамлакат адлия вазири буйруғига кўра икки нафар жазога ҳукм этилган жиноятчи дорга осилди, деб хабар бермоқда «ТАСС». Ҳозирча жиноятчиларнинг исми ва улар билан боғлиқ бошқа маълумотлар келтирилмаган.

Бу бош вазир Синдзо Абэ амалдаги ҳукумати даврида ижро этилган 38-ўлим ҳукмидир. Ўтган йили, 13 нафар жангари ва «Аум Синрикё» экстремистик оқим етакчилари, шу жумладан унинг асосчиси Тидзуо Матсумото дорга осилган эди. Улар бир қатор қотилликларни ташкиллаштиргани, шу жумладан 1995 йилнинг март ойида 13 киши ҳалок бўлишига олиб келган Токио метросидаги газ ҳужумини уюштиргани учун қатл этилган.

Япония адвокатлар ассоциацияси мамлакатда ўлим жазосини бекор қилиб, уни умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосига алмаштиришни талаб қилмоқда. Қатл этиш тўғрисидаги ҳукм мамлакат адлия вазирининг ёзма буйруғидан сўнг амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Японияда 2018 йилнинг декабридан буён илк бор 2 нафар жиноятчи дорга осилди