15:43 / 03.08.2019
2 590

АҚШ демократик партиясидан номзодлар Россия ҳақида қандай фикрда?

АҚШ демократик партиясидан номзодлар Россия ҳақида қандай фикрда?
Фото: Google Photos
АҚШнинг Foreign Policy нашри ўтаётган ҳафтада демократик партиядан президентликка номзодларнинг Россия ҳақида билдирган фикрлари жамланмасини эълон қилди. Номзодларнинг иқтибосларини Жо Байден ўз интернет саҳифасида тўплаб оммага намойиш қилди. Иқтибосларнинг аксарияти Россия ҳақида салбий фикр ва мулоҳазалар жамланмаси деса ҳам бўлади.

«Ажнабий кучларнинг сайловга аралашуви фақатгина демократик институтларимизга қарши жиддий хавфгина бўлиб қолмай, миллий хавфсизлигимизга ҳам ташланган соядир. Россия ва бошқа авторитар режимлар демократик сайловларимиз натижаларини ўзгартиришга фаол уринмоқда, биз бундай бўлишига йўл қўя олмаймиз». Элизабет Уоррен, сенатор, 2019 йил 22 февраль.

«Ўзининг инқирозли ҳолатини яшириш учун Россия халқаро ҳамжамиятни яширин агрессияси ва принципсиз хатти-ҳаракати билан қўзғатишга уринмоқда. Масалан, шу ҳафта Россия Қрим қирғоқларида Украина флотининг учта кемасини ушлаб олиб, ўз ниятини ошкор қилди. Владимир Путин эркин матбуотни бўғмоқда ва Россиянинг қудрати билан мақтанмоқда, лекин унинг амалдаги ҳокимияти унинг дўстлари ва ҳамкорлари бошқарадиган корпорасияга таянади». Камала Харрис, сенатор, АҚШ университетидаги нутқдан, 2018 йил 27 январь.

«Назаримда, барчамиз яхши тушунамиз. Россия 2016 йилги сайлов вақтида мамлакатимизга қарши чиқди ва ҳозирда ҳам бизга қарши тажовузкор сиёсатни давом эттирмоқда. Россия нафақат муқаддас бўлган демократик ғоялардан бири – эркин ва адолатли сайлов ҳуқуқини, балки, фикримча, америкача ўзига хосликни ҳам поймол қилди». Пит Бутижич, Саут Бенд шаҳри мэри, Индиана штати, 2018 йил 1 август.

«Мен ҳақиқатан ҳам Россияни демократиямизга қарши хакерлик ҳужуми уюштиргани учун ҳам биз учун асосий геосиёсий хавф деб ҳисоблайман. Улар шу туфайли икки йил ичида кулгидан роса ёрилай дейишди, бошқа хавфлардан олдин айни шу масалага диққат қаратишимиз керак». Кори Букер, сенатор, 2019 йил 27 июнь.

«АҚШга ҳужум уюштирилгани ҳайратланарли. АҚШ президенти агрессияга жавоб қайтармай мансаб жиноятига тенг келадиган иш қилди. Путин кучни ҳурмат қилади, биз эса, муттасил давом этаётган ҳужумларга қарамай, тубга ётиб олдик». Эми Клобушар, сенатор, 2018 йил 31 январь.

«Баҳслашишга тайёрман. У 2020 йилда ҳам сайлов жараёнига аралашишни ният қилган. Мюллер ўз маърузасида эълон қилишга уринган ҳақиқатга эришиш учун қўлимиздан келган ҳамма нарсани қилганимиз билан Конгрессни таъминлашимиз ҳамда 2020 йилдаги сайловни хавфдан холи қилиш учун барча чораларни кўришимиз, амалдаги маъмуриятни жавобгарликка тортилишини таъминлашимиз керак». Бил де Блазио, Нью-Йорк мэри, 2019 йил 3 май.

«Қўшма Штатлар ўз ташқи сиёсатини Россия, Саудия Арабистони ва Эрон каби «нефт ўқи» давлатларидан ажратиб олиши керак». Майкл Беннет, сенатор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ демократик партиясидан номзодлар Россия ҳақида қандай фикрда?