18:38 / 03.08.2019
3 591

Зеленский қанча маош олиши маълум бўлди

Зеленский қанча маош олиши маълум бўлди
Фото: «Новороссия»
Украина президенти Владимир Зеленский ундан аввал президентлик қилган Петр Порошенко билан бир хил маош олади, деб ёзмоқда Дарё «РИА Новости» келтирган маълумотга таяниб.

Хусусан, июль ойида Зеленский 28 минг гривна (тахминан 1 100 доллар) олган бўлиб, шундан умумий ҳисобда 5460 гривна (тахминан 200 доллар) солиқ тўлаган.

«Украина президентига иш ҳақининг бошқа таркибий қисмлари (мукофотлар, устамалар ва ҳ.к.) белгиланмаган», — деб таъкидланган давлат раҳбари ишлари бўйича бошқарма хабарида.

Июнь ойи ўрталарида Зеленскийнинг Украина президенти лавозимини эгаллаганидан бери биринчи марта 12,7 минг гривна (тахминан 500 доллар) маош олгани маълум қилинган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский қанча маош олиши маълум бўлди