Клиник ўлимни бошдан кечирган эркак нариги дунё ҳақида сўзлаб берди

  • 03 август 2019, 23:47
  • 6 914
  • Дунё
  • Клиник ўлимни бошдан кечирган эркак нариги дунё ҳақида сўзлаб берди
    Дуглас исмли АҚШ фуқароси клиник ўлимни бошдан кечирди, аммо ўзига келгач, юраги тўхтаганида ўзи билан рўй берган ғалати воқеаларни сўзлаб берди.

    Маълум бўлишича, эркак 17 ёшга тўлганида ўлим билан юзма-юз бўлган. Дуглас - АҚШнинг Техас штатида яшайди, ўсмирлик вақтларида уйқусизликка қарши кучли таъсир этувчи препаратларни истеъмол қилган. Шу билан бирга, у бу дориларни кўпинча ароққа аралаштириб ичган. Даҳшатли таъсир ўзини куттириб қўймади. Кунларнинг бирида йигит юраги бу зўриқишга дош бера олмайди ва кутилмаганда тўхтайди, деб ёзади Спутник.

    Тиббиёт ходимлари уни ҳушига келтиришган, аммо йигит ўзига келгач, ўлган вақтида Исо пайғамбар образини ва уни узун йўлак бўйлаб олиб кетган ёруғликни кўрганини сўзлаб берган.

    Дуглас шунингдек, нур таралаётган тоннелда унга учраган Исо пайғамбар унга ўз ҳаёт тарзини ўзгартиришни маслаҳат берганини айтиб ўтган.
    Йигит юрак ҳуружи вақтида танаси полда ётганини четдан туриб кузатган ва ўша вақтда ўзини жуда осуда ва енгил ҳис этган.

    Дугласнинг тан олишича, бошидан кечирган воқеа туфайли, у кейинчалик олдинги ҳаёт тарзини қайтадан мушоҳада қилиб чиққан ва диндор инсонга айланган.

    » » Клиник ўлимни бошдан кечирган эркак нариги дунё ҳақида сўзлаб берди