
Фото: Instagram / франкйзапата
Франциялик Френки Запати исмли шахс ўзи яратган флайборд ёрдамида Ла-Манш бўғозидан учиб ўтди, деб хабар беради «Дарё» нашри.
Бу Френки Запатининг иккинчи уриниши бўлиб, у муваффақиятли якунланди. Запата Сангатте пляжидан соат 8:16 да ҳавога кўтарилиб, инглизларнинг Сен-Маргарет-Бей қирғоғига 8:39 да келиб қўнган. Йўлда у бир неча сония қўниб, қурилмасини ёқилғи билан тўлдирган.
Парвоз денгиз сатҳидан 15—20 метр баландликда бўлиб ўтди.
Ихтирочининг Ёши 40 да бўлиб, у гидроцикл пойгалари бўйича собиқ жаҳон ва Европа чемпиони. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар