Техасдаги отишма: Уч нафар боланинг онаси чақалоғини ўз танаси билан ҳимоя қилиб ҳалок бўлди

  • 06 август 2019, 10:50
  • 1 406
  • Дунё
  • Техасдаги отишма: Уч нафар боланинг онаси чақалоғини ўз танаси билан ҳимоя қилиб ҳалок бўлди
    Фото: Facebook
    Техас штатининг Эль-Пасо шаҳрида жойлашган супермаркетда содир бўлган отишмада уч нафар боланинг онаси бўлган аёл чақалоғининг ҳаётини сақлаб қолиш учун уни ўз танаси билан ҳимоя қилиб ҳалок бўлди, деб хабар беради Дарё нашри.

    24 ёшли Жордан Анкондо Walmart супермаркетида ҳалок бўлган 20 нафар фуқаронинг бири.
    Жорданнинг 19 ёшли синглиси Лета Жамровскининг маълум қилишича, Анкондо отишма содир бўлганида супермаркетдан фарзандлари учун мактаб анжомларини харид қилаётган бўлган.

    Аёл икки ойлик ўғлини қучоқлаб ерга йиқилган. Шу орқали Анкондо ўғлига яна бир бор янги ҳаёт «совға қилган».
    Бир нечта суяклари синган чақалоқ ҳозирда Эль-Пасо марказидаги шифохонада.

    Кейинроқ маълум бўлишича, отишма оқибатида болакайнинг отаси — Андре Анкондо ҳам ҳалок бўлган. Анкондо ўлишидан олдин аёли ва ўғлини ҳимоя қилган. Марҳум эр-хотиннинг беш, уч ёшли ҳамда икки ойлик фарзандлари етим қолди.

    » » Техасдаги отишма: Уч нафар боланинг онаси чақалоғини ўз танаси билан ҳимоя қилиб ҳалок бўлди