21:53 / 06.08.2019
6 884

Америкалик актриса Линдси Лохан Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси билан ишқий муносабатдами?

Америкалик актриса Линдси Лохан Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси билан ишқий муносабатдами?
Фото: EPA
Америкалик актриса, хонанда ва модель Линдси Лохан Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ал-Сауд билан ишқий муносабатда бўлиши мумкин, деб хабар берди «Дарё» нашри.

Қайд этилишича, Лоханни яқиндан таниганлар актрисанинг шаҳзода билан ёзишмаларини ўз кўзлари билан кўрганини айтган.

Шунингдек, Муҳаммад Лоханга кредит карта совға қилгани, ўз самолётларида учиш имкониятини бергани ва унга тез-тез қимматбаҳо совғалар бериши айтилмоқда.

Актрисанинг матбуот котиби Лоханнинг шаҳзода билан таниш эканлигини тасдиқлаб, улар бир йилча аввал Formula-1 пойгаларида учрашганини айтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик актриса Линдси Лохан Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси билан ишқий муносабатдами?