16:45 / 07.08.2019
3 808

Олимлар чучук сувда яшовчи дунёда энг кекса — 112 ёшли балиқни тутди

Олимлар чучук сувда яшовчи дунёда энг кекса — 112 ёшли балиқни тутди
Фото: Outdoorlife
Америкалик олимлар Миннесота штатининг ғарбий қисмида ёши тахминан 112 йилни ташкил этувчи буфалло балиғини тутди. Бу ҳақда National Geographic хабар берди.

«ТАСС»нинг ёзишича, авваллари бу балиқ 26 йилдан узоқ яшамайди деб ҳисобланган. Биологларнинг фикрича, бу олимлар томонидан ўрганилган чучук сувда яшовчи суякли балиқларнинг энг қадимийсидир.

Ушбу балиқ Шимолий Дакота ва Маноадаги Гавайи университети ихтиологлари томонидан тутилган. Улар 2011—2018 йилларда аксарияти балиқчилар томонидан тутилган Миннесотадаги юзлаб буфалло балиқларини ўрганган. Олимлар уларни ўлчаган, суратга олган. Балиқларнинг ёши эса отолитлари (балиқнинг эшитиш органларидаги қаттиқ тўқима)ни радиокарбонатли таҳлил қилиш орқали аниқланган.

Олимларнинг айтишича, 112 ёшли балиқнинг оғирлиги тахминан 11 килограммни ташкил этган. Биологлар, шунингдек, 80 ёшдан катта буффало ва 100 ёшдан катта бўлган яна 5 та шундай балиқни топган.

Бундай турдаги балиқлар, асосан, АҚШнинг шимолий қисми ва Канададаги чучук сув ҳавзаларида яшайди. Уларнинг оғирлиги баъзан 30 килограммга етиши, узунлиги эса 1,2 метрни ташкил қилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар чучук сувда яшовчи дунёда энг кекса — 112 ёшли балиқни тутди