19:55 / 07.08.2019
3 969

Атамбоевни қўлга олиш учун операция ўтказилмоқда (видео)

Атамбоевни қўлга олиш учун операция ўтказилмоқда (видео)
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоевнинг уйи жойлашган Қўй-Тош қишлоғида махсус амалиёт бошланди. Kaktus Media нашри жараён видеосини эълон қилди.

Собиқ президентга яқин манбаларнинг хабар беришича, унинг уйи махсус тайёргарликдан ўтган ҳарбийлар томонидан қамал қилинган ва отишма бошланган. Атамбоевнинг дала ҳовлисида унинг тарафдорлари ва журналистлар тўпланган. Отишма бошлангач, ўнлаб киши жароҳат олгани айтилмоқда. Жароҳатланганларга тиббий ходимлар ёрдам кўрсатмоқда.

Хабар қилинишича, уй яқинига махсус техника ва вертолёт келтирилган.

Мамлакатнинг собиқ президентига умрбод қамоқ жазоси таҳдид солмоқда. Уни ҳокимиятни узурпация қилишда (ҳокимиятни ёки бировнинг ҳуқуқини қонунга хилоф равишда тортиб олиш) ва Бишкек ИЭС модернизациясида коррупцияга йўл қўйишда айблашмоқда.

27 июнь куни Қирғизистон парламенти Атамбоевни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этганди. Собиқ президент 5та жиноятга алоқадорликда гумон қилинмоқда ва шу вақтга қадар бир неча марта гувоҳ тариқасида сўроққа чақирилди, аммо у ИИВ тергов бошқармасига бормади.

Қирғизистон ИИВ жиноий авторитет Азиз Батукаев озод қилиниши бўйича ишни тергов қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Атамбоевни қўлга олиш учун операция ўтказилмоқда (видео)