16:25 / 08.08.2019
3 550

Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари истеъфога чиқишини эълон қилди

Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари истеъфога чиқишини эълон қилди
Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Орозбек Опумбаев истеъфога чиқмоқчи эканлигини маълум қилди. У бу ҳақда парламентнинг шошилинч мажлисида айтди.

«Менинг айбим бор, буни тан оламан. Уч ярим мингта жангчининг барчаси билан ҳаракат қилишимиз мумкин эди. Улар қуролсиз эди», — деди Опумбаев.
Опумбаев истеъфога чиқиши ҳақида президент Сооронбай Жээнбековни хабардор қилганлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 7 август куни Атамбоевни қўлга олиш учун махсус амалиёт ўтказилди. Унинг қароргоҳи жойлашган Қўй-Тош қишлоғига борган махсус бўлинма унинг уйига бостириб кирди, аммо ичкарида қаршиликка учради, қолаверса ташқаридан кириб келган собиқ президентнинг тарафдорлари уларни ўраб олгач, таслим бўлди. Улар Атамбоевнинг тарафдорлари томонидан қўлга олинди.

Қўй-Тош қишлоғидаги тўқнашув оқибатида 50дан ортиқ киши жароҳатланди, бир нафар ҳарбий касалхонада вафот этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари истеъфога чиқишини эълон қилди