Алмазбек Атамбоевни қўлга олиш бўйича иккинчи амалиёт бошланди (видео)

  • 08 август 2019, 16:40
  • 1 420
  • Дунё
  • Алмазбек Атамбоевни қўлга олиш бўйича иккинчи амалиёт бошланди (видео)
    Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоевни қўлга олиш бўйича янги амалиёт бошланди. Бу ҳақда Knews хабар қилмоқда.
    Қайд этилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Атамбоевнинг тарафдорларига нисбатан махсус воситалардан фойдаланмоқда.

    Маълумотларга кўра, кучишлатар тузилмалар ходимлари Алмазбек Атамбоевнинг Қўй-Тошдаги қароргоҳини ўраб олишган. Ходимлар бир қисми қароргоҳ ичига киргани, Атамбоев тарафдорларидан бир гуруҳи эса воқеа жойидан узоқлашгани айтилмоқда.
    Кой-Ташка барчу жолду күч түзүмдөрүнүн кызматкерлери тороп алышты.

    МАКСИМАЛДУУ РЕПОСТ!!! Кой-Ташка барчу жолду күч түзүмдөрүнүн кызматкерлери тороп алышты. Алар үйлөрүнө бараткан адамдарды да өткөрбөй жатышат.

    Опубликовано «Апрель» телеканалы Четверг, 8 августа 2019 г.

    Пойтахт Бишкекда эса савдо марказлари, дўконлар ёпилишни бошлаган. Бунга Атамбоев томонидан эълон қилинган муддатсиз митинг сабаб бўлиши мумкин.

    Гувоҳларнинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, кучишлатар ходимлар Бишкекдан Қўй-Тош қишлоғига олиб борувчи йўлни тўсиб қўйишган.
    Бундан олдин, Қўй-Тош қишлоғида милиция ходимлари ва собиқ президенти Алмазбек Атамбоев тарафдорлари ўртасида тўқнашув бошланганди.

    » » Алмазбек Атамбоевни қўлга олиш бўйича иккинчи амалиёт бошланди (видео)