22:16 / 08.08.2019
2 560

БМТ дангасаларга дунёни қутқариш бўйича қўлланма тузди

БМТ дангасаларга дунёни қутқариш бўйича қўлланма тузди
БМТ дангасаларга дунёни қутқариш бўйича қўлланма тузди. «Korrespondent.net»нинг ёзишича, унда тинчликни таъминлаш ва уни сақлаб қолиш учун зарур бўлган чоралар тўпланган.

Ташкилот 2030 йилгача амалга ошириш зарур бўлган бош мақсадларга очлик ва қашшоқликни йўқ қилиш, соғлом турмуш тарзини таъминлаш, иқлим ўзгаришига қарши зудлик билан курашиш чораларини кўриш, гендер тенглик ва иқтисодий ўсишга эришиш, шунингдек, атроф-муҳитни асрашни киритган.

БМТнинг таъкидлашича, ушбу тадбирларни амалга ошириш учун нафақат турли давлатлар ҳукуматлари жавобгар, балки ҳар бир инсон, ҳатто энг дангасаси ҳам бунга ўз ҳиссасини қўшиши мумкин.

Қўлланманинг биринчи бобига дивандан турмасдан ҳам бажариш мумкин бўлган ишлар келтирилган. Булар қаторига электр энергиясини тежаш, қоғозни тежаш учун тўловларни онлайн амалга ошириш кабилар киритилган.

Шунингдек, БМТ шахсий машина ўрнига жамоат транспортидан фойдаланишни, ундан ҳам яхшиси, велосипедга ўтишни тафсия қилган.

Иккинчи ва учинчи бобларда эса янада юқори даражадаги жавобгарликлар ўрин олган. Булар қаторига идиш ва кирларни ювишда сувни тежаш ва тезроқ чўмилиш киритилган. Бундан ташқари, мутахассислар гўшт ўрнига мева ва сабзавотларни истеъмол қилиш ва овқатни ташлашни бас қилишга чақирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТ дангасаларга дунёни қутқариш бўйича қўлланма тузди