13:51 / 09.08.2019
3 834

Миллионер қаллиғини йўлдан урадиган шилқимга катта мукофот таклиф қилди

Миллионер қаллиғини йўлдан урадиган шилқимга катта мукофот таклиф қилди
Люкс товарларни сотадиган HushHush платформасига “профессионал шилқим”ни топиб бериш ҳақида мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда Daily Mirror нашри хабар қилди.

Исми сир сақланишини сўраган мижоз қаллиғининг вафодорлигини синаб кўрмоқчи. Эркакда севгилиси тўйни тезлаштириши ва никоҳ шартномаси тузилишига қаттиқ қаршилик кўрсатиши шубҳа уйғотди.

Эълон муаллифи ёши катта эканлигини ҳам маълум қилди.

Малакали шилқим ролига мос келадиган ёш йигитга 15 минг фунт стерлинг (18,5 минг доллар), ҳашаматли уйга ва автомобилдан фойдаланиш ҳуқуқи ва шахсий ҳаражатлар учун маблағ берилади.

Номзод яхши жисмоний тайёргарлик, қадди-басти келишган, чиройли йигит бўлиши талаб этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Миллионер қаллиғини йўлдан урадиган шилқимга катта мукофот таклиф қилди