16:17 / 09.08.2019
3 935

Мухолифат етакчиси Омурбек Бабанов Қирғизистонга учиб келди

Мухолифат етакчиси Омурбек Бабанов Қирғизистонга учиб келди
Қирғизистон мухолифат партияси етакчиси Омурбек Бабанов мамлакатга қайтди. Бу ҳақда РИА «Новости»га таяниб Kun.uz хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Бишкек вақти билан соат 14:40да мухолифатчи парвоз қилган рейс Бишкекдаги «Манас» аэропортига қўнган.

«Sputnik Қирғизистон» хабарига кўра, аэропортда бир неча юз киши тўпланган.
Бабанов аэропортдан чиқиб келганда, оломон уни хурсандчилик билан кутиб олгани айтилмоқда.

Бундан олдин, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати агар Омурбек Бабанов Қирғизистонга қайтса, унда у қонун доирасига мувофиқ жавобгарликка тортилишини билдирганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мухолифат етакчиси Омурбек Бабанов Қирғизистонга учиб келди