08:28 / 11.08.2019
3 223

Бир дақиқада 70 минг доллар - Bloomberg дунёнинг энг бой оилалари номини эълон қилди

Бир дақиқада 70 минг доллар - Bloomberg дунёнинг энг бой оилалари номини эълон қилди
Bloomberg дунёнинг энг бой оилалари рейтингини тақдим этди. Ўтган йилги каби бу йил ҳам Walmart дўконлар тармоғини назорат қилувчи Уолтонлар оиласи рейтинг пешқадами бўлди. Бу оиланинг бойлиги 190,5 млрд доллар деб баҳоланмоқда.

Bloomberg экспертларининг ҳисоб-китобларига кўра, ўтган 12 ой давомида Уолтонлар оиласининг бойлиги дақиқасига 70 минг, соатига 4 млн ва кунига 100 млн долларга кўпайган.

Иккинчи ўринга Mars компанияси асосчиси Фрэнк Марснинг меросхўрлари жойлашишди. Mars Inc. компанияси ҳали-ҳануз тўлалигича унинг оиласига тегишли. Оиланинг бойлиги 126,5 млрд долларни ташкил этади.

Учинчи ўрин Koch Industries компаниясига асос солган Фред Кохнинг ўғиллари Чарльз ва Дэвид Кохларга насиб этди. Кохларнинг бойлиги ўтган бир йил давомида 25 млрд долларга кўпайиб, 125 млрд долларга етган.

Саудия Арабистонидаги Ол-Саудлар сулоласи рўйхатда тўртинчи ўриндан жой олди. Bloomberg қироллик оиласининг бойлигини 100 млрд доллар деб баҳоламоқда.

Юқори бешликдан шунингдек, Chanel модалар уйи асосчиси Пьер Вертхаймернинг набиралари ака-ука Ален ва Жерар Вертхаймерлар жой олди. Улар Chanel парфюмерия уйига эгалик қилишади. Ака-укаларнинг бойлиги 57,6 млрд доллар.

Энг бой оилалар ўнлигига Hermes модалар уйига эгалик қилувчи Дюмалар ($53,1 млрд), Anheuser-Busch InBev пиво ишлаб чиқариш компаниясини назорат қилувчи Бельгиядаги ван Дамм, де Мевиус ва де Шпельберхлар сулоласи ($52,9 млрд), Boehringer Ingelheim фармацевтика компаниясига эгалик қилувчи Бёрингер ва фон Баумбахлар сулоласи ($51,9 млрд), ҳиндистонлик бизнесмен Дхирубхай Амбанининг Reliance Industries нефтни қайта ишлаш мажмуасига эгалик қилувчи ўғиллари ($50,4 млрд) ҳамда Cargill Inc компаниясини назорат қилувчи Каргилл ва МакМиллан сулолалари кирган.

Дунёнинг энг бой 25 оиласининг жами бойлиги 1,4 трлн долларга баҳоланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бир дақиқада 70 минг доллар - Bloomberg дунёнинг энг бой оилалари номини эълон қилди