Путин Қримдаги байк-шоуга «Урал» мотоциклини миниб келди (видео)

  • 11 август 2019, 19:00
  • 2 055
  • Дунё
  • Путин Қримдаги байк-шоуга «Урал» мотоциклини миниб келди (видео)
    Россия президенти Владимир Путин «Урал» мотоциклида «Ночние волки» мотоклубининг байк-шоуси ўтказилаётган Севастопол яқинидаги Гасфорт тоғига келди. «Пул N3» Telegram-каналида бу ҳақдаги видео жойлаштирилди.

    Кадрларда чарм куртка кийиб олган Россия президенти мотоклуб раҳбари Александр «Хирург» Залдостанов ҳамроҳлигида саҳнага чиққани ва фестивал иштирокчиларга мурожаат қилгани акс этган.

    Хабар қилинишича, Путин биринчи марта Севастополдаги байк-фестивалга 2010 йил июлда ташриф буюрган. У ўшанда уч ғилдиракли Harley-Davidson мотоциклида келган.

    Украина ташқи ишлар вазирлиги Путиннинг Қримга ташрифи юзасидан норозилик билдирди. Бу ҳақда вазирлик сайтида жойлаштирилган баёнотда айтилади.

    Вазирликнинг билдиришича, Путиннинг ташрифи Россия томонидан Украина давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигининг қўпол бузилиши ҳисобланади.

    Қрим 2014 йил мартда ўтказилган референдумдан сўнг Россияга қўшиб олинган.

    » » Путин Қримдаги байк-шоуга «Урал» мотоциклини миниб келди (видео)