Америкада кредитга машина қандай олинади?

  • 11 август 2019, 20:25
  • 2 762
  • Дунё
  • Америкада кредитга машина қандай олинади?
    АҚШда ўнлаб автомобиль компаниялари бор. Бир йилда юзлаб маркадаги 10 миллионга яқин машина ишлаб чиқарилади. "Буюк келажак" эксперти Беҳзод Мамадиевнинг фикрича, рақобат жуда кучли: компаниялар мижоз учун бир-бири билан сифат ва нархда жуда қаттиқ курашади.

    Қуйида мақолани тўлиқ келтирамиз:

    Салондан машина олиш тартиби
    Биринчи янги машинамни 2013 йил сотиб олганман. Янги машина олиш ниятим йўқ эди. Шаҳримиздаги салонлардан бирига "Pre-owned" (илгари ҳайдалган) машиналар нарх-навосини билгани бордим. Қарасам, баъзи маркадаги янги машиналарга 0 фоизли беш йиллик кредит бор экан. Оламан, дедим. Хўп бўлади, дейишди. Ярим соатда "Toyota Corolla" машинасини ҳайдаб чиқиб кетдим. Бошланғич тўлов учун, адашмасам, тўрт минг доллар тўлаган эдим. Лекин $1-2 минг тўлаб чиқса ҳам бўлади.

    Агар кредитга олишни истасангиз, аввало, кредит тарихингизни текширишади. Нафақат автосалонда, исталган жойда кредит олишда шу жараёндан ўтасиз. Илгари олган қарзларингизни вақтида тўлаганмисиз, тўланмай қолиб кетган қарзларингиз йўқми, шу каби маълумотлар онлайн текширилади. Сизга оид барча банк-кредит маълумотлари марказий маълумотлар базасига уланган (бу иш билан 2-3 та компаниялар шуғулланади) бўлади.

    Молиявий тарихингизга қараб, сизга 300 дан (энг ёмони) 850 гача (энг яхшиси) балл берилади. 700 дан тепаси одатда яхши ҳисобланади ва машина, уй-жойларни шу балл билан бемалол имтиёзли кредитга харид қила оласиз. Кредит баллингиз қанчалик юқори бўлса, кредит фоизи шунча паст бўлади.

    Кредит баҳоингиз етарли даражада чиққач, сиз кредит шартномасига, машинага оид бошқа ҳужжатларга имзо чекасиз. Буларни ярим соатда тугатиб, салондан янги машина билан чиқиб кетишингиз мумкин.

    Нархлар
    АҚШда 12 минг доллардан бошлаб бир неча миллион долларгача бўлган машиналар бор. Ҳамёнингизга қараб савдо қилаверасиз.

    Салонларда расман текширувдан ўтказилган, километри кам, аввал ҳайдалган (pre-owned), лекин кафолатга эга машиналар ҳам сотилади. Уларни 3-4 минг доллардан бошлаб харид қилиш мумкин. Бозорга чиқсангиз (одатда онлайн сайтларда), 1-2 минг долларга ҳам юрадиган, "тўрт мучаси соғ" машина топиш мумкин.

    » » Америкада кредитга машина қандай олинади?