Саккиз ёшли бола штангани 701 марта кўтариб, жаҳон рекордини янгилади

  • 13 август 2019, 14:12
  • 726
  • Дунё
  • Саккиз ёшли бола штангани 701 марта кўтариб, жаҳон рекордини янгилади
    Россиянинг Киров областида истиқомат қилувчи саккиз ёшли Влад Черепанов штангани икки қўллаб тик кўтариш бўйича жаҳон рекордини янгилади. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

    Қайд этилишича, болакай штангани 701 марта кўтаришга муваффақ бўлди. Аввалги рекорд 210 марта эди. Штанганинг оғирлиги 11 килограммни ташкил этди - болакай вазнининг ярми.

    Влад Киров области, Советск шаҳридаги мактаб интернат ўқувчиси экани, болалигидан юра олмаслиги айтилади. Бу ўқувчига «Артек» оромгоҳида штангани икки қўллаб тик кўтариш бўйича жаҳон рекордини янгилашга тўсқинлик қилмади. Ушбу натижага эришиш учун болакайга 25 дақиқа вақт керак бўлди. Эндиликда, Владнинг асосий мақсади - Россия Паралимпия терма жамоаси аъзосига айланиш.

    Ушбу видеони қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин: >>>[leech=blob:https://embed.life.ru/f35cdd3a-5f80-408d-877d-498ed4576684]ВИДЕО[/leech]

    » » Саккиз ёшли бола штангани 701 марта кўтариб, жаҳон рекордини янгилади