Фото: Arbuz Today
Қозоғистоннинг Павлодар шаҳридан бўлган 30 ёшли эркак кредитга олган пулларини пляжда сочиб юборди, деб ёзмоқда Дарё.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, воқеа Павлодар сув-қутқарув станцияси яқинидаги пляжда содир бўлган. Эркак пляжга Иртишнинг чап соҳилидан паромда келган. Соҳилга келгач, шимининг чўнтагидан қоғоз пулларни олиб, дам олаётганларнинг оёқлари остига сочган. Уни маҳаллий хавфсизлик хизмати ходимлари кўриб қолган. Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, эркак маст бўлган.
«Тахминларга кўра, эркак Иртишнинг чап қирғоғида шериклари билан дам олган ва қайсидир пайт улардан ажралиб, паром орқали пляжга келган. Одамларга пул сочиш пайтида ‘бу сизга’, ‘сизларни яхши кўраман’, дея бақирган. Унинг маст эканлигини кўриб биз унга ҳамма пулларини йиғишга ёрдам бердик. Дам олаётганлардан бири пакет берди. Уларнинг ҳаммасини тўплаб, эркакка бердик ва уни уйига олиб бордик», — деган қутқарувчилар.
Қўриқчининг сўзларига кўра, маст кишиларни уйларига олиб бориб қўйиш уларнинг вазифасига кирмайди. «Лекин бу истисно ҳолат бўлди. Агар уни пляжда қолдирганимизда уйига пулсиз қайтиши эҳтимоли катта эди. Эркак манзилини айтди, биз уни уй эшигигача ташлаб қўйдик. Умумий ҳисобда 300 тенге бўлган пулларни унинг хотинига бердик. Унинг айтишича, эри пулларни кредитга олган», — дейди қутқарувчилар. Эркакнинг ўзи эса нега бундай қилганини тушунтириб беролмаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди