09:30 / 14.08.2019
3 204

Германияда арилар жиноятчини ҳибсга олишга ёрдам берди

Германияда арилар жиноятчини ҳибсга олишга ёрдам берди
Фото: Wikipedia
Германия полициясига арилар қочоқ жиноятчини ушлашга ёрдам берди. Бу ҳақда «Daryo.uz» хабар бермоқда.
Ҳодиса Германиянинг Олденбург шаҳрида юз берди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жазодан қочган 32 ёшли жиноятчи изини топди. Маҳаллий фуқаро 11 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинган, аммо у полициядан қочишга уринган.

Қўлга тушмаслик учун балкондан ерга сакраган эркак дарахт шохидаги ари ини устига тушган.
Бирдан ғазабланган ҳашаротлар тўдаси қочоққа ҳужум қилди ва уни яширинган жойидан чиқиб, ҳовузга тушишга мажбур қилди. Полиция эса жиноятчини ушлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германияда арилар жиноятчини ҳибсга олишга ёрдам берди