
13 август куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг самолёти Болтиқ денгизидаги нейтрал сувлар узра учиб ўтаётганида унга НАТОнинг Ф-18 қирувчи самолёти яқинлашди, деб хабар беради Дарё нашри.
Шойгу Калининграддан Москвага парвоз қилаётган бўлган. Қирувчи самолёт вазир самолётини кузатиб борган иккита Су-27 самолётлари томонидан сиқиб чиқарилган.
Шойгунинг самолётидан олинган видеода мудофаа вазири ўтирган самолёт томон НАТО қирувчиси яқинлашаётганини кўриш мумкин. Самолёт ёнига Су-27 учиб келгач, Ф-18 вазирнинг самолётидан узоқлашиб, анча баландлаган.
Шойгу Калининградда ишчи сафар билан бўлган ва Нахимов ҳарбий билим юрти филиали тамал тошини қўйиш маросимида иштирок этган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.