16:14 / 14.08.2019
3 480

Британияликлар оммавий равишда зарурий озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишмоқда (видео)

Британияликлар оммавий равишда зарурий озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишмоқда (видео)
Британия фуқаролари илк зарурий маҳсулотларни оммавий равишда сотиб олишни бошлади. Мамлакат аҳолиси Брексит жараёнига тайёргарлик кўришмоқда. Бу ҳақда Даракчи нашри хабар бермоқда.

Экспертлар маълумотларига кўра, қироллик аҳолиси сўнгги ойлар мобайнида озиқ-овқат, ичимлик ва дори-дармон заҳирасини тўлдириш учун 4 миллиард фунтдан ортиқ маблағ сарфлашган. Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши мамлакат иқтисодиётига қандай таъсир қилиши мумкинлигини ҳозирча ҳеч ким аниқ билмайди. Янги сайланган мамлакат Бош вазири Борис Жонсон жорий йилнинг 31 октябрига қадар мамлакатни Европа Иттифоқи таркибидан олиб чиқишга ваъда берган. Бунда у Брюссел билан мазкур масалада келишувга эришиладими, йўқми бунга аҳамият бермаслигини таъкидламоқда.

Жонсоннинг “Брексит” масаласида ўзининг кескин позициясига эга эканлиги барчага маълум. Ҳозирда экспертлар ва бизнес вакилларининг мазкур масалада хавотирлари ортиб бормоқда. Айримлар "Брексит"нинг оқибати жуда хавфли бўлишини ҳам таъкидлашмоқда. Мазкур жараён билан боғлиқ асабий ҳолат эса фонд биржалари ва валюта бозорига ҳам таъсир этмоқда.

Якунланган ҳафтада фунт курси еврога нисбатан 2016 йилдан бери энг паст даражага тушди. Айнан шу йили мамлакат аҳолиси Европа Иттифоқи таркибидан чиқишга овоз берган эди. Англия банки раҳбари “қаттиқ Брексит” жараёни мамлакат иқтисодиёти учун ҳақиқий шок бўлишини таъкидламоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британияликлар оммавий равишда зарурий озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишмоқда (видео)