date
views 3 793

Атамбаевни таслим бўлишга кўндирган Қирғизистон ИИВининг ўринбосарига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Атамбаевни таслим бўлишга кўндирган Қирғизистон ИИВининг ўринбосарига нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Қирғизистон ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари, генерал майор Курсан Асановга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда мамлакат бош прокуратураси маълум қилди.

«Асанов жорий йил 7—8 август кунлардаги ҳаракатлари билан ички ишлар вазирининг талаб ва кўрсатмаларини бир неча маротаба инкор қилган. Шунингдек, у билан келишмай ўзбошимчалик билан қарор қабул қилган, ИИБ шахсий таркибини раҳбарсиз ва хавф остида қолдирган», — дейилади прокуратура хабарида.

Жиноий иш «Мансаб ваколатини суистеъмол қилиш» моддаси билан қўзғатилган. Олдинроқ Асанов «сотқинлиги ва ишончни йўқотганлиги учун» ишдан олинганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Атамбаевни таслим бўлишга кўндирган Қирғизистон ИИВининг ўринбосарига нисбатан жиноий иш қўзғатилди