
Поп-хонанда Женнифер Лопеснинг қаллиғи сифатида танилган, собиқ бейсболчи Алекс Родригесни Сан-Францискода тунаб кетишди, деб ёзади «Хабар» нашри.
Алекснинг пули, электроникаси ва қимматбаҳо буюмлари йўқолган. Етказилган зарар тахминан 500 минг долларга баҳоланмоқда.

Фото: «San Francisco Chronicle»
Жиноятчилар спортчининг машинасидан фотоаппарат, ноутбук, турли тақинчоқлар ва сумкани олиб қочишган. Родригеснинг вакили «етказилган молиявий зарар бўрттириб юборилган»ини маълум қилмоқда.
«Мен ўзим учун қадрли нарсаларимдан айрилганимдан кўпроқ хафаман, — деди Родригес «People» журналига берган интервьюсида.
Америкадаги қатор оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, ўғирлик вақтида Родригес ресторанда дўстлари даврасида кечки овқатни тановул қилаётган, автомобиль эса ижарага олинган бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар