20:50 / 14.08.2019
3 646

Дубайда «Хўжа қўмондон» ҳибсга олинди. Душанбе уни экстрадиция қилишга эришмоқчи

Дубайда «Хўжа қўмондон» ҳибсга олинди. Душанбе уни экстрадиция қилишга эришмоқчи
Фото: «Asia-Plus»
Тожикистон собиқ «Халқ фронти»нинг собиқ қўмондони Хўжа Каримов тожик расмийларининг илтимосига кўра, Бирлашган Араб Амирликларида ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда «Daryo.uz» нашри.

Тожикистон ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Умаржон Эмомалининг маълум қилишича, Тожикистон расмийлари Хўжа Каримовни Дубайдан Душанбега экстрадиция қилиш учун ҳужжат тайёрламоқда.

«Хўжа қўмондон» сифатида танилган Хўжа Каримов 2008 йилнинг охирида Интерпол томонидан халқаро қидирувга берилган.

Ўшанда Тожикистон ташкилотга аъзо мамлакатлардан фуқаролар уруши йилларида Тожикистонда бир қатор жиноятларда гумон қилинаётган дала қўмондонини қидириш ва экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўраган. Тахминларга кўра, Хўжа Каримов ўша пайтда Малайзияда бўлган. Унга қотиллик, товламачилик, талончилик айблари қўйилмоқда.

Маълумот учун, Хўжа Каримов «Халқ фронти»нинг дала қўмондони бўлган. 1992—1993 йилларда Тожикистон Мудофаа вазирлиги махсус бригада қўмондонининг биринчи ўринбосари, Тожикистон футбол федерациясининг собиқ президенти вазифасини бажарган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дубайда «Хўжа қўмондон» ҳибсга олинди. Душанбе уни экстрадиция қилишга эришмоқчи