09:09 / 15.08.2019
3 446

«Улар тугма босиб ўтирувчи қаҳрамонлар». Рамзан Қодиров душманлари кимлигини маълум қилди (видео)

«Улар тугма босиб ўтирувчи қаҳрамонлар». Рамзан Қодиров душманлари кимлигини маълум қилди (видео)
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Кавказ халқлари рус қурултойи аъзоси Руслан Курбанов билан бўлиб ўтган суҳбат давомида кимларни душман деб билишини маълум қилди, деб хабар беради «Дарё» нашри.
Қодиров ўзи томонидан билдирилган айбловлар нотўғри талқин қилиниб, Доғистон аҳлига йўналтирилганини билдирди.

«Ўзимизнинг бузғунчилар, сотқинлар, шайтонлар, ‘тугма босиб ўтирувчи қаҳрамонлар’, аблаҳлар — мен уларни шундай атайман. Доғистон ва унинг эркаклари, аёллари ҳақида ҳеч нарса деганим йўқ. Мен халқимга, биринчи навбатда отам номига ҳақоратли сўзларни ёзган ‘тугма босиб ўтирувчи қаҳрамонлар’ ҳақида гапирдим. Ҳозир ҳам бемалол таъкидлай оламанки, улар шайтон, мусулмон эмас, имом Шомилнинг ортидан бормади, улар ярим-яланғоч аёллар билан тушган суратларини тармоқларга жойлаштиради, улар имом Шомилнинг авлоди эмас», — дейди Чеченистон раҳбари.

Аввалроқ, Рамзан Қодиров имом Шомилнинг фаолияти XIX асрда чечен халқининг камайишига олиб келганини таъкидлаган эди. Шундан сўнг, Махачқалъа раҳбари Салмон Дадаев ва спортчи Ҳабиб Нурмагомедов ўз Instagram саҳифалари орқали имом Шомилнинг ёнини олганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Улар тугма босиб ўтирувчи қаҳрамонлар». Рамзан Қодиров душманлари кимлигини маълум қилди (видео)